Eng yangi shou biznes olami
Вход
Реклама
Ит ва мушуклар эгалари диққатига! Сиз уй ҳайвонларини асраш қоидалари билан танишмисиз?
<< 1 2
ва тумшуқбоғда чекланган вақт мобайнида ёлғиз қолдириш ҳуқуқига эга.

19. Итларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур:

• атрофдаги одамлар ва ҳайвонларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган зарур чораларни кўриш;

• итларнинг қўшнилар тинчлигини бузиб тинимсиз вовиллашига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

• итлар ва мушукларнинг умумфойдаланишдаги жойларни (кириш жойларини, зинапоя майдончаларини, лифтларни, болалар майдончаларини, йўлкаларни, йўлакларни, кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган ҳудудларни ва ҳоказоларни) ифлос қилишига йўл қўймаслик;

• умумфойдаланишдаги жойларда итлар ва мушуклар қолдирган экскрементларни олиб ташлаш;

• итлар ва мушуклар қолдирадиган экскрементларни дарҳол йиғиштириб олиш учун ўзи билан анжом олиб юриш;

• итларни сотиб олишда ва бошқа жойга кўчганда уларни тегишли ветеринария бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек зарур маълумотларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маълум қилиш;

• итларни рўйхатга олиш гувоҳномасини тақдим этиш ҳамда итларни текшириш ва касалликнинг олдини олувчи эмлаш учун ветеринария бўлимига олиб келиш;

• тегишли ҳудудга киришда ит борлиги тўғрисида огоҳлантирадиган тахтача ўрнатиш;

• ит ёки мушук одамларни ёки ҳайвонларни тишлаган тақдирда уни дарҳол текшириш ва 10 кун муддат ажратиб қўйиш учун ветеринария бўлимига олиб келиш ҳамда биринчи ва такрорий ветеринария кўриги ҳақидаги маълумотномани ветеринария бўлимидан олиш ва уни тишлашдан жабрланган шахсга дарҳол топшириш;

• ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалинганлиги ҳақидаги ҳар бир шубҳаланишда дарҳол ветеринария бўлимини хабардор қилиш ва уларни ажратиб қўйиш учун зарур чоралар кўриш;

• касал итлар ва мушукларни ҳайвонлар ажратиб қўйиладиган махсус хизматларга топшириш;

• итлар ўлган тақдирда ветеринария бўлимига, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар бериш ҳамда ўлган итнинг жасадини ташлаб юбормаслик, уни итни рўйхатга олиш гувоҳномасини илова қилган ҳолда туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига топшириш.

Ҳайвонлар эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари

20. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари:

• кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил қиладилар, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этадилар;

• одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун ветеринария бўлимларига олиб келадилар;

• ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли давлат ветеринария бўлимлари билан биргаликда иш олиб борилишини ташкил этадилар, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантирадилар.

21. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

• тегишли ветеринария бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни маълум қиладилар;

• ўлган ва дайди итлар ҳамда мушуклар аниқланганда бу ҳақда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига хабар қиладилар;

• ҳайвонлар қутурганлигига шубҳаланилганда қисқа муддатларда ветеринария бўлимларига ва соғлиқни сақлаш органларига хабар қиладилар.

22. Ветеринария бўлимлари:

• фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида итларни қутуришга қарши мажбурий вакцинация қилишни ҳар йили белгиланган муддатларда ўтказадилар;

• қутуриш аниқланган тақдирда карантин зонасидаги ва таҳдид зонасидаги қутуришга мойил барча ҳайвонларни қутуришга қарши профилактик вакцинация қиладилар;

• ҳайвонлар учун антирабик вакциналарнинг зарур захирасини яратадилар;

• ветеринария ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган қутуриш профилактикаси бўйича бошқа ветеринария тадбирларини ўтказадилар;

• ветеринария талаблари бажарилишини назорат қиладилар.

23. Соғлиқни сақлаш органлари:

• жабрланганлар мурожаат қилган тақдирда қутуришга қарши вакцинацияни тезкорлик билан ўтказадилар;

• қутуриш юқиши хавфи таъсирида бўлган аҳоли гуруҳини (қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари, ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда ихтисослаштирилган овчилик бригадаларининг овчиларини) мунтазам равишда вакцинация қиладилар;

• фуқаролар учун антирабик вакциналар ва иммуноглобулиннинг зарур захирасини яратадилар.

Ушбу Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш

24. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини ички ишлар органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қиладилар.

25. Ушбу Қоидалар бузилган тақдирда белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.

26. Ушбу Қоидалар бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексигамувофиқ амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
<< 1 2
Связаться с нами
OkMuz.NET
shaha_98s98@bk.ru
+7-(999)-846-30-06
Официальные страницы
Odnoklassniki